
22026 йил I ярим йиллик якунлари бўйича ер усти сувларининг ифлосланиш ҳолати тўғрисида маълумот
Ер усти сувларининг ҳолати бўйича кузатувлар 59 та объектда, 86 та кузатув пунктида, 109 та кузатиш нуқтасида амалга оширилди. 2026 йил I ярим йиллигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти сув оқимлари аввалгидек энг юқори антропоген юкни кўтаришда давом этди.
Салар канали:
- Тошкент шаҳридан қуйидаги кузатиш нуқтасида нитритли азот миқдори, аммонийли азот мис, фенол, органик ва биоген моддалар (БПК5 бўйича), руҳ бўйича меъёрдан ошиш кузатилди. Эритилган кислород танқислиги қайд этилди. Қолган компонентлар миқдори ўтган йилга нисбатан сезиларли ўзгармади. СИИ V синф — ифлосланган сув;
- Янгийўл шаҳридан қуйидаги кузатиш нуқтасида фенол, нитритли азот, аммонийли азот, органик ва биоген моддалар (БПК5 бўйича), мис ва VI валентли хром бўйича меъёрдан ошишлар қайд этилди. Сув оқимининг кислород режими қониқарли бўлиб, эритилган кислород концентрацияси ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди. СИИ V синф — ифлосланган сув.
Қорасув канали:
- ҳисобот даврида Тошкент шаҳридан юқоридаги ва қуйидаги кузатиш нуқтасида мис бирикмалари ва фенол бўйича меъёрдан ошишлар қайд этилди. Сув оқимининг кислород режими қониқарли бўлиб, эритилган кислород концентрацияси деярли ўзгармади ва ўтган йил даражасида сақланди. СИИ III синф — ўртача ифлосланган сув.
Бўзсув канали:
- ҳисобот даврида Тошкент шаҳридан юқоридаги ва қуйидаги кузатиш нуқталарида, шунингдек ён бағрида мис ва фенол бўйча меъёрдан ошишлар қайд этилди. Ён бағри қисмида аммонийли азот, нитритли азот ва VI валентли хром бўйича меъёрдан ошишлар кузатилди. Сув оқимининг кислород режими қониқарли бўлиб, эритилган кислород концентрацияси деярли ўзгармади ва ўтган йил даражасида сақланди. СИИ: Тошкент шаҳридан юқоридаги кузатиш нуқтасида II синф — тоза сув; қуйидаги кузатиш нуқтасида III синф — ўртача ифлосланган сув; ён бағри қисмида IV синф — ифлосланган сув.
Чирчиқ дарёси:
- Чирчиқ шаҳридан қуйидаги кузатиш нуқтасида фенол ва мис бирикмалари бўйича меъёрдан ошишлар кузатилди. СИИ III синф — ўртача ифлосланган сув;
- ЎзКТЖМдан қуйидаги кузатиш нуқтасида нитритли азот, аммонийли азот ва мис бирикмалари бўйича меъёрдан ошишлар қайд этилди. СИИ III синф — ўртача ифлосланган сув;
- Тошкент шаҳридан юқори ва қуйи кузатиш нуқталарида нитритли азот, аммонийли азот ва мис бўйича ошишлар кузатилди. СИИ IV синф — ифлосланган сув;
- Новомихайловка посёлкасида мис, VI валентли хром, нитритли азот, аммонийли азот, органик ва биоген моддалар (БПК5 бўйича) ҳамда фенол бўйича меъёрдан ошишлар қайд этилди. СИИ III синф — ўртача ифлосланган сув;
- Чиноз шаҳридан қуйидаги кузатиш нуқтасида мис, аммонийли азот, нитритли азот ва фенол бўйича меъёрдан ошишлар кузатилди. СИИ IV синф — ифлосланган сув.
Сув оқимининг кислород режими қониқарли бўлиб, эритилган кислород концентрацияси деярли ўзгармади ва ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди. Қолган назорат қилинаётган қўшимча моддалар бўйича меъёрдан ошиш ҳолатлари кузатилмади.
Тошкент вилояти сув оқимлари: Сирдарё дарёси, Оҳангарон дарёси, қишлоқ хўжалиги коллекторлари, ўтган йилдаги каби, ўртача даражада ифлосланган. СИИ кўрсаткичлари бўйича сув сифати II–III синфлар, яъни тоза ва ўртача ифлосланган сувлар тоифасига тўғри келди.
Фарғона водийси сув оқимларининг (Қўқонсой, Исфайрамсой, Марғилонсой, Жанубий Фарғона канали ва Ўртақизилтепа коллектори) ифлосланиш даражаси 2025 йил ҳисобот даври кўрсаткичларидан сезиларли фарқ қилмади. СИИ кўрсаткичлари бўйича 2026 йилнинг I ярим йиллигида Фарғона водийси дарёлари сув сифати II–III синфлар, яъни тоза ва ўртача ифлосланган сувлар тоифасига тўғри келди.
Амударё дарёси сув сифати 2025 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан асосан ўзгаришсиз қолди. Термиз шаҳридаги кузатиш нуқтасида фенол, нефть маҳсулотлари ва мис бирикмалари бўйича рухсат этилган меъёрлардан ошиш ҳолатлари қайд этилди. Нукус шаҳридаги кузатиш нуқтасида фенол ва мис бирикмалари бўйича ошиш ҳолатлари кузатилди. СИИ кўрсаткичлари бўйича Нукус шаҳри ҳудудида сув сифати III синф — ўртача ифлосланган сувлар, Термиз шаҳридаги кузатиш нуқтасида эса IV синф — ифлосланган сувлар тоифасига тўғри келди.
Зарафшон дарёси сувининг кимёвий таркиби асосан Самарқанд, Каттакўрғон, Навоий шаҳарларидаги саноат корхоналаридан чиқариладиган оқова сувлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги ерларидан келиб тушадиган оқимлар таъсирида шаклланади.
- Ровот-Хўжа тўғони ҳудудидаги фон кузатиш нуқтасида 2026 йил I ярим йиллигида ифлосланиш даражаси фон кўрсаткичларидан ошмади ва 2025 йил I ярим йиллиги даражасига мос келди. Мис ва фенол бўйича ошиш ҳолатлари қайд этилди. СИИ — III синф, ўртача ифлосланган сув;
- Самарқанд шаҳрида (Оққорадарё сув ажратгичидан юқорида) мис ва фенол бўйича ошиш ҳолатлари кузатилди. СИИ бўйича сув сифати III синф — ўртача ифлосланган сувлар;
- Сиёб коллекторидан қуйидаги кузатиш нуқтасида фенол ва мис бўйича ошиш ҳолатлари қайд этилди. СИИ бўйича сув сифати IV синф — ифлосланган сувлар;
- Каттакўрғон шаҳридаги кузатиш нуқтасида фенол, мис ва хром VI бўйича ошиш ҳолатлари кузатилди. СИИ бўйича сув сифати III синф — ўртача ифлосланган сувлар;
- Хатирчи шаҳаридаги кузатиш нуқтасида мис ва фенол бўйича ошиш ҳолатлари қайд этилди. СИИ бўйича сув сифати III синф — ўртача ифлосланган сувлар;
- Навоий шаҳридан юқоридаги ва қуйидаги кузатиш нуқтасида минераллашув, мис, сульфатлар ва фенол рухсат этилган меъёрлардан ошиш ҳолатлари қайд этилди. Навоий шаҳридан қуйидаги кузатиш нуқтасида нитритли азот ошиш ҳолати аниқланди. СИИ бўйича Навоий шаҳридан юқоридаги ва қуйидаги кузатиш нуқталарида дарё суви сифати III синф — ўртача ифлосланган сувлар тоифасига тўғри келди.
Марказий Бухоро коллекторида Бухоро шаҳридан юқоридаги (Вобкент кўприги) ва қуйидаги кузатиш нуқталарида (Ромитан кўприги) фенол, сульфатлар, мис ва минераллашув ифлосланиш кўрсаткичлари кузатилди. СИИ бўйича III синф — ўртача ифлосланган сувлар тоифасига тўғри келди.
Амударё ҳавзасининг энг йирик дарёлари — Сурхондарё ва Қашқадарё ҳам ўтган йилдаги каби ўртача даражада ифлосланган. СИИ кўрсаткичлари бўйича сув сифати II–III синфлар, яъни тоза ва ўртача ифлосланган сувлар тоифасига мос келди.
СИИ бўйича сув ифлосланиши мезонлари ва сув сифати яхшиланиши (ёмонлашиши) мезонлари
|
Сув сифати синфи |
Матнли таъриф |
СИИ катталиги |
Сувдан фойдаланиш имконияти тўғрисида маълумот |
|
I |
Жуда тоза |
0.3 дан кам |
Фон экологик ҳолат. Сувдан фойдаланишнинг барча турларида фойдаланиш мумкин. |
|
II |
Тоза |
0.3 дан 1.0 гача |
Инсон таъсири сезиларли, бироқ яхши экологик ҳолати сақланган. Сувдан фойдаланишнинг барча турларида фойдаланиш мумкин. |
|
III |
Ўртача ифлосланган |
1.0 дан 2.5 гача |
Экологик ҳолати қониқарли. Бу сув объектлари сувидан сувдан фойдаланишнинг кўпгина турлари, шу жумладан, стандарт тозалашдан кейин хўжалик-ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин. |
|
IV |
Ифлосланган |
2.5 дан 4.0 гача |
Ифлосланган сув оқимлари – ўтиш/нобарқарор экологик ҳолатда, яъни экологик танглик деб аталмиш ҳолатда. Ушбу сув объектларининг сувидан турли мақсадларда фойдаланиш чекланган ва махсус тозалаш ва тайёрлашни талаб қилади. |
|
V |
Ифлос |
4.0 дан 6.0 гача |
Экологик ҳолати қониқарсиз. Буларга янги суғориш зонасидаги қишлоқ хўжалик ерларида коллектор-зовур тармоғининг сув ҳавзалари ва сув оқимлари, айнан – коллекторлар ва суғориш-оқизиш кўллари, шунингдек, шаҳар жойларда жойлашган ва мураккаб саноат ва хўжалик-маиший оқава сувлари билан ифлосланган сув объектлари киради. Сувдан фойдаланишнинг кўпгина турларида бундай сувдан фойдаланиш чекланган. |
|
VI |
Жуда ифлос |
6.0 дан 10.0 гача |
Ёмон ёки йўл қўйиб бўлмайдиган экологик ҳолат. Сув объектларининг бу тоифаси кўпинча аҳоли зич жойлашган саноат зоналари учун хосдир. Сув экологик хавфли - ҳар қандай сувдан фойдаланиш тури учун яроқсиз. |
|
VII |
Ҳаддан ташқари ифлос |
10.0 дан юқори |