Ҳавонинг ифлосланиш даражаси атмосферадаги ифлослантирувчи модданинг фактик аралашмалар концентрацияси (мг/м3, мкг/м3 да) билан рухсат этилган концентрацияси (РЭК) таққослаб баҳоланади.
РЭК – бутун ҳаёт давомида ҳозирги ёки келажак авлодга бевосита ёки билвосита ноқулай таъсир кўрсатмайдиган, одамларнинг ишлаш қобилиятини туширмайдиган, унинг аҳволи ва санитария-маиший ҳаёт шароитларини ёмонлаштирмайдиган концентрация. РЭК катталиклари 1 м3 ҳавода мг модда (мг/м3)да келтирилган.
РЭК б.м. – ифлослантирувчи модданинг яшаш жойлари ҳавосидаги рухсат этилган бир марталик концентрацияси, мг/м3да;
РЭК ў.с. - ифлослантирувчи модданинг яшаш жойлари ҳавосидаги рухсат этилган ўртача суткалик концентрацияси, мг/м3да
*Ифлослантирувчи моддалар миқдори СанҚваН 0053-23 рухсат этилган меъёрлари билан таққосланади, унга 2024-йил 27-май куни майда дисперсли заррачалар РМ 2,5 концентрацияси бўйича ўзгартириш киритилган.
Ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган концентрациялари
Аралашма | РЭК қийматлари, мг/м3 | ||
Бир марталик максимал, (РЭК б.м.) |
Ўртача суткалик (РЭК ў.с.) |
Ўртача йиллик (РЭК ў.й.) |
|
Асосий ифлослантирувчи моддалар | |||
Олтингугурт диоксиди | 0,5 | 0,05 | - |
Углерод оксиди | 5 | 3 | 3 |
Азот диоксиди | 0,085 | 0,06 | 0,04 |
Азот оксиди | 0,6 | 0,25 | 0,06 |
Муаллақ моддалар | 0,5 | 0,15 | 0,075 |
Ўзига хос ифлослантирувчи моддалар | |||
Аммиак | 0,2 | 0,10 | 0,04 |
Озон | 0,16 | 0,10 | 0,03 |
Фенол | 0,01 | 0,006 | 0,003 |
Формальдегид | 0,035 | 0,01 | 0,003 |
Майда дисперсли заррачалар | |||
РМ2,5 | - | 60 мкг/м3 | 35 мкг/м3 |
РМ10 | 500 мкг/м3 | 300 мкг/м3 | 50 мкг/м3 |
Атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг интеграл кўрсаткичи - бу атмосфера ҳавоси ифлосланиш индексидир (АИИ). У берилган ҳудудда энг кўп миқдорда мавжуд бўлган 5 та модда бўйича ҳисобланади ва модданинг хавф синфини эътиборга олади.
АИИ кузатувлар олиб борилаётган муайян аҳоли пунктларидаги атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини баҳолаш учун қулай санитар-гигиеник кўрсаткич ҳисобланади. АИИ ҳавонинг сурункали, давомли ифлосланиш даражасини тавсифлайди.
Ҳавонинг ифлосланиш даражаси АИИ 14 дан ошса жуда юқори, агар АИИ 7 дан 14 гача бўлса – юқори, АИИ 5 дан 7 гача бўлса – ошган, АИИ 5 дан кам бўлса – паст ҳисобланади.