2026 йил 1-ярим йиллиги учун Ўзбекистон Республикаси худудида тупроқни қишлоқ хўжалиги ва саноат токсикантлари билан ифлосланиш ҳолати
Қишлоқ хўжалиги ҳудудларида 2026-йилнинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 261 та тупроқ намуналари олинди ҳамда таҳлилар ўтказилди.
Таҳлил ишлари давомида қишлоқ хўжалиги ерларида заҳарли кимёвий моддалар, ҳамда махсус аралашмаларнинг баҳорги даврдаги ўртача қийматлари ҳисоблаб чиқилди. Ушбу ҳудудлар тупроқлари таркибида гумуснинг ўртача миқдори 1,4 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича: Андижон вилояти – 2,21 фоиз, Бухоро – 1,1 фоиз, Жиззах – 0,8 фоиз, Қашқадарё – 1,3 фоиз, Навоий – 1,8 фоиз, Наманган – 1,4 фоиз, Самарқанд – 1,5 фоиз, Сирдарё – 1,7 фоиз, Сурхондарё – 1,1 фоиз, Тошкент – 1,1 фоиз, Фарғона – 1,3 фоиз, Хоразм – 1,1 фоиз, Қоракалпоғистон Республикаси – 1,7 фоизни ташкил этди.