Умумий маълумот

Ўзгидромет томонидан юза сувларнинг гидрокимёвий ҳолати устидан кузатувлар 59 та сув объектида, 86 та пунктда, 108 та створда 43 та модда бўйича олиб борилади. Ҳар йили кузатув пунктларида 1000 дан ортиқ сув намунаси олинади ва таҳлил қилинади, қуйидаги компонентларни аниқлаш бўйича кимёвий таҳлиллар ўтказилади:

  • ион таркиби: минераллашиш, қаттиқлик, кальций, магний, натрий, калий, хлоридлар, сульфатлар ва б.;
  • биоген компонентлар: азот бирикмалари (аммоний, нитратлар, нитритлар), фосфатлар, кремний ва б.;
  • оғир металлар: мис, рух, кадмий, темир, симоб, хром (III) ва хром (VI), маргимуш;
  • органик моддалар: пестицидлар, феноллар, нефть маҳсулотлари ва бошқа ўзига хос ифлослантирувчилар.

Намуналар олинганда умумий кўрсаткичлар – ҳарорат, кислород таркиби, СО2 , шаффофлик ва бошқаларга биринчи кун  таҳлили ўтказилади.

Кузатув пунктларида юза сувлардан намуналар ҳар ойда ёки уларнинг тоифасига қараб асосий гидрологик фазаларда олинади. Масалан, одатда, юза сувлардан жадал фойдаланиладиган сув ўртача ифлосланган текислик зонасига бириктирилган III тоифали пунктларда намуналар ҳар ойда олинади. Юза оқим шаклланадиган асосан тоғ-тоғолди зонасига (тоза ёки кам ифлосланган сувлар) бириктирилган IV тоифали назорат пунктларида намуналар, одатда, асосий гидрологик фазаларда олинади. Юза сувлардан жадал фойдаланиладиган II тоифали пунктларда (ифлос ва жуда ифлос сувлар) намуналар ҳар ўн кунда олинади.

Идоравий створлар ва кузатув пунктларидаги юза сувлар таркибида  аниқланган табиий компонентлар ва ифлослантирувчи моддалар миқдори сув сифати нормативлари – рухсат этилган меъёрлар билан таққосланади. Ўзгидромет тизимида юза сувлар сифатини баҳолаш мезонлари сифатида энг қатъий экологик мезонлар, яъни балиқ хўжалиги РЭМи қабул қилинган. Створлар ва назорат пунктларидаги сув ифлосланишининг умумий даражасини гидрокимёвий таҳлил натижалари бўйича баҳолаш учун сув сифатининг стандарт кўрсаткичи – Сув ифлосланиши индекси (СИИ)  ҳисобланади ва унинг қиймати бўйича жадвалга мувофиқ сув сифатининг синфи белгиланади.

СИИ бўйича сув ифлосланиши мезонлари ва сув сифати яхшиланиши (ёмонлашиши) мезонлари 

Сув сифати синфи

Матнли таъриф

СИИ катталиги

Сувдан фойдаланиш имконияти тўғрисида маълумот

I

Жуда тоза

0.3 дан кам 

Фон экологик ҳолат. Сувдан фойдаланишнинг барча турларида фойдаланиш мумкин.

II

Тоза

0.3 дан 1.0 гача

Инсон таъсири сезиларли, бироқ яхши экологик ҳолати сақланган.  Сувдан фойдаланишнинг барча турларида фойдаланиш мумкин.

III

Ўртача ифлосланган

1.0 дан 2.5 гача

Экологик ҳолати қониқарли. Бу сув объектлари сувидан сувдан фойдаланишнинг кўпгина турлари, шу жумладан, стандарт тозалашдан кейин хўжалик-ичимлик мақсадларида фойдаланиш мумкин.

 

IV

Ифлосланган

2.5 дан 4.0 гача

Ифлосланган сув оқимлари – ўтиш/нобарқарор экологик ҳолатда, яъни экологик танглик деб аталмиш ҳолатда. Ушбу сув объектларининг сувидан турли мақсадларда фойдаланиш чекланган ва махсус тозалаш ва тайёрлашни талаб қилади.

 

V

Ифлос

4.0 дан 6.0 гача

Экологик ҳолати қониқарсиз. Буларга янги суғориш зонасидаги қишлоқ хўжалик ерларида коллектор-зовур тармоғининг сув ҳавзалари ва сув оқимлари, айнан – коллекторлар ва суғориш-оқизиш кўллари, шунингдек, шаҳар жойларда жойлашган ва мураккаб саноат ва хўжалик-маиший оқава сувлари билан ифлосланган сув объектлари киради. Сувдан фойдаланишнинг кўпгина турларида бундай сувдан фойдаланиш чекланган.

 

VI

Жуда ифлос

6.0 дан 10.0 гача

Ёмон ёки йўл қўйиб бўлмайдиган экологик ҳолат. Сув объектларининг бу тоифаси кўпинча аҳоли зич жойлашган саноат зоналари учун хосдир. Сув экологик хавфли - ҳар қандай сувдан фойдаланиш тури учун яроқсиз.

VII

Ҳаддан ташқари ифлос

10.0 дан юқори

Юза сувларнинг сифатини кузатиш пунктлари

Амударё дарёси ҳавзасида кузатувлар: Амударёда 5 та створ, Сурхондарё дарёларида 2 та створ, Обизаранг, Қоратоғ, Сангардак, Халқажар дарёларининг бошланишидаги участкаларда (1 тадан створ), Шеробод дарёси (1 та створ), Қашқадарё дарёсида 3 та створ, Оқдарёда 2 та свор, Тохизидарёда 1 створ, Чимқўрғон сув омборининг чап қирғоғидаги каналда 1 створда олиб борилади.

Зарафшон дарёси ҳавзасида (географик жиҳатдан Амударёси ҳавзасига тегишли) кузатувлар:

Зарафшон дарёси (10 та створ), Омонқўтон дарёси (1 пункт), Сиёб коллектори (1 пункт), Каттақўрғон сув омборининг чиқиш ва кириш каналлари (1тадан створ), Жанубий Бухоро каналида (2 та створ) олиб борилади.

Сирдарё дарёси ҳавзасида кузатувлар: Сирдарё дарёси (6 та ставор), Норин дарёси (бошланиш жойида 1 та створ), Катта Фарғона канали (1 та створ), Жанубий Фарғона канали (1 та створ), Шимолий Фарғона канали (1 та створ), Қорадарё дарёси (3 та створ), Исфайрамсой дарёси (2 та створ), Марғилонсой дарёси (3 та створ), Қўқонсой дарёси (2 та створ), Ўрта-Қизилтепа коллектори (2 та створ), Фарход ГЭСи деривация канали (1та створ), Гежиген дарёси (1та створ), Зоминсу дарёси (1 та створ)да олиб борилади. Оҳангарон дарёси ҳавзаси (Сирдарёнинг ўнг ирмоғи)да кузатувлар: Оҳангарон дарёсининг ўзида (6 та створ), Оҳангарон дарёси ирмоқларининг бошланиш жойи – Қизилча, Дукантсой, Абжазсой дарёлари, Қорасунинг чап қирғоғи (1 тадан створ), Туябўғиз сув омборининг ўнг қирғоқ канали (1 та створ)да олиб борилади. Чирчиқ дарёси ҳавзаси (Сирдарёнинг ўнг ирмоғи)да кузатувлар: Чирчиқ дарёси (9 та створ), Чирчиқ ирмоқлари – Пскем, Чимёнсой, Угом, Оқтошсой дарёлари (1 тадан створ), Салор канали (4 та створ), Қорасунинг ўнг қирғоғи (2 та створ), Бўзсу (4 та створ), Киров номидаги канал (1 та створ)да олиб борилади.

Сув омборларида кузатувлар: Амударёдаги Туямўйин гидроузели сув омборлари – Туямўйин (1 та пункт), Султонсанжар (1 та пункт), Капарас (1 та пункт), Сурхондарёдаги Жанубий Сурхон сув омбори (1 та пункт), Қашқадарёдаги Чимқўрғон сув омбори (1та пункт), Зарафшондаги Каттақўрғон сув омбори (1 та пункт), Қорадарёдаги Андижон сув омбори (1 та пункт), Оҳангарон дарёсидаги Туябўғиз сув омбори (2 та пункт), Чирчиқ дарёсидаги Чорвоқ сув омбори (1 та пункт)да олиб борилади.

Коллекторларда кузатувлар: Шўрузоқ коллектори (1 та створ), ГПС-С (1 та створ) да олиб борилади.

Айдар-Арнасой кўл тизимида Ғарбий Арнасой (1 та пункт) ва Айдар (1 та пункт) кўлларида олиб борилади.