Умумий маълумот

Тупроқ ифлосланиши мониторинги 2016 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 августдаги 273-қарори)ига мувофиқ кўп йиллик схема бўйича амалга оширилади.

Ўзгидромет фаолияти ҳудудида тупроқ ифлосланиши мониторинги Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та вилоятдаги қишлоқ хўжалик майдонларида, шунингдек, республиканинг йирик саноат шаҳарлари атрофида олиб борилади.

Қишлоқ хўжалик токсикантлари мавжудлигини текшириш учун тупроқ намуналари бир йилда икки марта (вегетация даврининг бошланиши ва якунида) умумий майдони 4000 га бўлган 107 туман ва 212 та хўжаликдаги 261 та пунктда олинади. Йил давомида умумий миқдори 520 тадан ортиқ намуна таҳлил қилинади. Таҳлиллар давомида намуналар хлорорганик пестицидлар, гербицидлар ва дефолиантларга текширилади. Тупроқнинг кислоталилиги (рН) ва гумус таркиби аниқланади.

Саноат келишиб чиқишига эга токсикантлар (заҳарли моддалар) мавжудлигини аниқлаш учун 14 та йирик шаҳар атрофидаги тупроқ 20 та кўрсаткич бўйича текширилади. Намуналар ёз даврида кўп йиллик даврий дастур бўйича шамолнинг асосий йўналишларини эътиборга олиб, ифлосланиш манбаларидан турли масофада олинади. Тошкент, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Қўқон, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Нукус, Урганч шаҳарлари атрофидаги тупроқ текширилади.

Тупроқдаги оғир металлар (мис, рух, қўрғошин, кадмий)нинг ялпи ва кўчма шакллари, симоб, маргимуш, сувда эрувчан фторидлар, нефть маҳсулотлари, нитратли азот ва аммоний, сульфатлар таркиби, шунингдек тупроқ кислоталилиги (рН)  ва гумус таркиби аниқланади. Ҳар йили 90 тадан зиёд намуна олинади ва таҳлил қилинади.

Олинган маълумотларга ишлов бериш ҳамда ерларнинг заҳарли кимёвий моддалар ва токсикантлар билан ифлосланиш даражасини баҳолаш якунлари бўйича ҳисоботлар тайёрланади ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга тупроқнинг заҳарли моддалар билан ифлосланишини олдини мақсадида тегишли чоралар қабул қилиш ва амалга ошириш учун тақдим этилади.