
2026 йил 9 ойи давомида атмосфера ҳавоси ифлосланиш ҳолати тўғрисида маълумот
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича кузатувлар 26 та шаҳарда, 66 та стационар пост ва 28 та автоматлаштирилган станцияларда олиб борилмоқда. Атмосфера ҳавосида 13 та газ аралашмалари, 4 та оғир металл ва бенз(а)пирен миқдори назорати амалга оширилди.
Тошкент шаҳри
2026 йил 9 ойи давомида Тошкент шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялар (РЭМ)дан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланиб қолди: чанг, олтингугурт диоксиди, азот оксиди. Фенол миқдори, азот диоксиди, углерод оксиди, озон, фторли водород камайди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори СанҚваН 0053-23 бўйича рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Тошкент вилояти
2026 йил 9 ойи давомида Олмалиқ шаҳрида олтингугурт диоксидининг рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиши қайд этилди. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: азот оксиди, фенол, қаттиқ фторидлар, фторли водород, аммиак. Азот диоксиди миқдори, озон эса ошди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса, рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Ангрен шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: азот оксиди, азот диоксиди, озон, фенол, аммиак. Чанг миқдори, олтингугурт диоксиди, углерод оксиди камайди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса, рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Бекобод шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялар ошиши ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: азот диоксиди, озон, қаттиқ фторидлар, фторли водород. Чанг миқдори, азот оксиди, олтингугурт диоксиди бироз ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Нурафшон шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди миқдори камайди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 ва РМ10 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Чирчиқ шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: олтингугурт диоксиди. Азот диоксиди, азот оксиди, фенол, аммиак камайди. Шу билан бирга, қуйидагилар бўйича рухсат этилган меъёрларидан ошмаган ҳолда бироз ошиш кузатилди: озон ва чанг. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари
Андижон шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: чанг, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди камайди. Аммиак концентрацияси аниқлаш чегарасидан паст бўлди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 ва РМ10 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Қўқон шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялар ошиши ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: чанг, олтингугурт диоксиди, азот оксиди, азот диоксиди, аммиак. Углерод оксиди миқдори бироз ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Наманган шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: олтингугурт диоксиди, азот диоксиди. Углерод оксиди ва чанг миқдори камайди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 ва РМ10 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Фарғона шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: углерод оксиди, азот диоксиди, аммиак, чанг, азот оксиди. Қуйидагилар бўйича рухсат этилган меъёрларидан ошмаган ҳолда бироз ошиши кузатилди: олтингугурт диоксиди ва фенол. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 ва РМ10 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Марғилон шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: азот диоксиди ва олтингугурт диоксиди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Бухоро вилояти
Бухоро шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди: олтингугурт диоксиди, фенол, аммиак, азот оксиди. Чанг миқдори, углерод оксиди, азот диоксиди бироз камайди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан бироз ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Когон шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди: олтингугурт диоксиди. Азот диоксиди миқдори бироз камайди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди: чанг, азот диоксиди, фенол, аммиак, фторли водород. Рухсат этилган меъёрлардан ошмаган ҳолда бироз ошиши кузатилди: олтингугурт диоксиди. Азот оксиди ва қаттиқ фторидлар концентрацияси аниқлаш чегарасидан паст бўлди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 ва РМ10 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Сурхондарё вилояти
Денов, Сариосиё ва Термиз шаҳарларида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Барча кузатилган қўшимча моддалар амалда ўтган йил даражасида сақланиб, РЭМдан ошмади. Термиз шаҳрида РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан бироз ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Навоий вилояти
Навоий шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: озон, фенол, олтингугурт диоксиди. Аммиак, азот оксиди, азот диоксиди, чанг камайди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил даражасида сақланди: азот оксиди, фенол, олтингугурт диоксиди. Қуйидагилар бўйича рухсат этилган меъёрларидан ошмаган ҳолда бироз ошиши кузатилди: азот диоксиди ва чанг. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 ва РМ10 рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Қашқадарё вилояти
Қарши, Шаҳрисабз, Китоб ва Муборак шаҳарларида олтингугурт диоксиди ва азот диоксиди концентрациялари амалда ўтган йил даражасида сақланиб, рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади. Қарши шаҳрида РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Сирдарё вилояти
Гулистон шаҳрида рухсат этилган меъёрий концентрациялардан ошиш ҳолатлари қайд этилмади. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди: олтингугурт диоксиди, азот диоксиди, азот оксиди. Чанг миқдори рухсат этилган меъёрларидан ошмаган ҳолда бироз ошиши кузатилди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Хоразм вилояти
Урганч шаҳрида чанг миқдорининг рухсат этилган меъёрий концентрациясининг ошиши қайд этилди. Қуйидаги кўрсаткичлар ўтган йил ҳисобот даври даражасида сақланди: азот диоксиди. Рухсат этилган меъёрларидан ошмаган ҳолда бироз ошиш кузатилди: олтингугурт диоксиди. Майда дисперсли заррачалар РМ2,5 миқдори рухсат этилган меъёрий қийматлардан ошмади; РМ10 эса рухсат этилган қийматлардан ошди. Кузатув натижаларига кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси (АИИ) "паст".
Маълумот учун: Атмосфера ҳавоси сифатини кузатиш натижалари СанҚваН 0053-23 нинг рухсат этилган концентрацияси билан таққосланди.