| PM 2.5 | Маълумот |
|---|---|
| Яшил (0–60 ) µg/m³ | Атмосфера ҳавоси сифати яхши ҳисобланади, очиқ ҳавода ҳеч қандай чекловларсиз одатий фаолият билан шуғулланиш мумкин. Бундай ҳолларда аҳолига тавсиялар юборилмайди. |
| Сариқ (60.1–120) µg/m³ | Атмосфера ҳавоси сифати қониқарли ҳисобланади, баъзи сезгир кишиларнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда нафас олиш аъзоларининг сурункали касаллиги ва ифлосланган ҳавога таъсирчан бўлганлар (томоқда қичишиш, аксириш, йўтал ёки нафас қисилиши пайдо бўлганда), очиқ ҳавода жисмоний фаолликни чеклаш тавсия этилади. Қолган аҳоли одатдаги ҳаёт тарзини давом эттириши мумкин. |
| Зарғалдоқ (120.1–180) µg/m³ | Атмосфера ҳавосининг ўртача ифлосланиш даражасини англатади. Аҳолининг сезгир гуруҳлари (нафас олиш аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари бор шахслар, болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳамда кексалар) ноқулайлик ҳис қилишлари мумкин. Сезгир гуруҳ вакиллари, иложи борича, очиқ ҳавода жисмоний фаолликни чеклашлари; нафас олиш аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган шахсларга шифокор тавсия этган дори воситаларини доимо ёнида сақлаши ва зарур ҳолларда қабул қилиш кераклиги; қолган аҳоли одатдагидек очиқ ҳавода бўлиши мумкин, бироқ бурун-ҳалқум ва кўз шиллиқ қаватлари таъсирланишининг дастлабки белгилари пайдо бўлса, очиқ ҳавода жисмоний фаолликни камайтириш тавсия этилади. Ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш ҳам мақсадга мувофиқ. |
| Қизил (180.1–300) µg/m³ | Юқори даражадаги атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳисобланади. Соғлом аҳоли учун жиддий хавф туғдиради, аҳолининг таъсирчан гуруҳлари (нафас олиш аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари бор шахслар, болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳамда кексалар) учун ноқулайлик тўғдиради. Ушбу таъсирчан гуруҳ вакиллари очиқ ҳавода жисмоний фаолликни кескин камайтириши ва имкон қадар бино ичида бўлиши лозимлиги, нафас олиш аъзолари ва юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган шахсларга шифокор тавсия этган дори воситаларини доимо ёнида сақлаши ва зарур ҳолларда қабул қилиш кераклиги, бошқалар одатдагидек очиқ ҳавода бўлиши мумкин, бироқ ҳимоя ниқобидан фойдаланиш, бурун-ҳалқум ва кўзларда ноқулайлик сезилганда жисмоний фаолликни камайтириш тавсия этилади. |
| Бинафшаранг (300.1+) µg/m³ | Атмосфера ҳавосининг сифати қониқарсиз ҳисобланади. Барча одамлар, ҳатто соғлом кишилар ҳам, очиқ ҳавода узоқ вақт бўлишдан сақланишлари лозимлиги, аҳолининг заиф қатламлари албатта уйда қолиши ёки очиқ ҳавога чиқишни иложи борича чеклаши шартлиги, жисмоний машқлар ва спорт билан шуғулланишдан бутунлай воз кечиш, агар очиқ ҳавода бўлиш зарурати туғилса, ҳимоя ниқобидан фойдаланиш ва очиқ ҳавода бўлишни иложи борича чеклаш тавсия қилинади. Имкон қадар масофавий (онлайн) иш ва ўқиш тартибига ўтиш тавсия этилади. Очиқ ҳавода ўтказиладиган оммавий тадбирлар ва спорт мусобақалари бекор қилиниши ёки бошқа вақтга кўчирилиши лозимлиги кўрсатилади. |