Атроф табиий муҳит – бу инсон ҳаёт фаолияти, ҳайвонлар, ўсимликлар ва бошқа тирик организмларнинг яшаш шароитларини белгиловчи атроф табиий муҳит табиий компонентлари (атмосфера ҳавоси, юза ва ерости сувлари, тупроқ, ерости), ландшафтлар ва объектларнинг йиғиндисидир
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши – берилган муҳит учун хос бўлмаган, ташқаридан кирган ва салбий оқибатларга олиб келадиган физик, кимёвий ёки биологик реагентлар таркибининг юқорилигидир. Ташланмалар ва чиқармалар минтақавий ва глобал кўламда атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқ ифлосланишининг асосий манбалари ҳисобланади.
Атроф табиий муҳит ҳолати изчил (даврий ва жорий) кузатувлари, ўзгаришларнинг йўналганлиги ва жадаллигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифат кўрсаткичлари меъёрлари билан таққослаш ҳамда эҳтимолий экологик зарарни ҳисобга олиш орқали баҳоланади.