2024 йилнинг 27 август куни қуйидаги сув объектларида сув ифлосланиши индекси (СИИ) бўйича кимёвий ифлослантирувчилар миқдорига ер усти сувларидан намуналар олинди:
- Бўзсув канали – Телеминора ҳудуди. Мис бўйича – 2,3 РЭМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси 11,20 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати II синф- тоза сувлар, СИИ-0,69.
- Анхор канали – Кичик халқа йўлидан қуйида. Мис бўйича – 2,04 РЭМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли, эритилган кислороднинг концентрацияси 10,57 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати II синф- тоза сувлар, СИИ-0,62.
- Бўрижар канали- Megic sity боғи ҳудуди. Мис бўйича – 1,5 РЭМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 9,95 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати II синф- тоза сувлар (СИИ-0,60).
- Салар канали – Экопаркдан қуйида. Мис бўйича – 4,6 РЭМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 9,75 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати III синф-ўртача ифлосланган сувлар, СИИ-1,27.
- Қорасув канали – Фурқат парки худуди. Мис бўйича – 1,6 РЭМ ва биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,9 РЭМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 10,57 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати II синф- тоза сувлар, СИИ-0,86.
- Чорвоқ сув омбори – Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган. Рухсат этилган концентрациядан ошиб кетиш ҳолатлари қайд этилмади. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 10,44 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати II синф - тоза сувлар, СИИ-0,34.
- Туябўғиз сув омбори – Тошкент вилоятидаги Оҳангорон дарёси ўрта оқимидаги гидротехник иншоат. Биоген моддалар бўйича (БПК5) 1,6 РЭМ концентрацияларнинг ошиши қайд этилган. Кислород тартиби қониқарли бўлди, эритилган кислороднинг концентрацияси 9,40 мгО2/л ни ташкил этди. Сув сифати II синф- тоза сувлар, СИИ-0,70.
Ўтган ҳафта билан солиштирилганда Бўзсув, Анхор, Бўрижар, Салар, Қорасув каналлари ва Чорвоқ сув омбори сув сифати муҳим ўзгаришларга дуч келмади, Туябўғиз сув омбори бундан мустасно, бу ерда сув сифати яхшиланди, СИИ бўйича ўртача ифлосланган сувлар III-синфидан - тоза сувлар II –синфига ўтди.
Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти каналлари ва сув омборларидан олинган сув кимёвий таҳлил кўрсаткичлари бўйича тоза сувларга тўғри келади, Салар канали бундан мустасно, бу ерда сув сифати ўртача ифлосланган сувларга тўғри келади.
Маълумот учун: Сув ифлосланиш индекси (СИИ) ер усти сувлари сифатини комплекс баҳолаш учун ишлатилади. Бу нафақат турли сув ҳавзаларидаги сув сифатини солиштириш, балки сув сифатининг вақтинчалик ва фазовий динамикасини баҳолаш имконини беради.