21-26 июнгача Тошкент шаҳри бўйича атмосфера ҳавоси сифати тўғрисида

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кузатувлари 13 та стационар постда олиб борилди. Шаҳар бўйича ушбу даврда суткалик руҳсат этилган меъёрларнинг: азот диоксиди 1,3 марта; водород фторид (HF) бўйича 1,4 марта; чанг 2,0 марта ва углерод оксиди бўйича 1,3 марта ортгани қайд этилди. Бошқа ифлослантирувчи моддалар санитар меъёрдан ошмаган.