29 мартдан 3 апрелгача Тошкент шаҳри бўйича атмосфера ҳавоси сифати тўғрисида

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кузатувлари 13 та стационар постда олиб борилди. Шаҳар бўйича ушбу даврда суткалик рухсат этилган меъёрларнинг: азот диоксиди (NO2) ва углерод оксиди (CO) бўйича 1,3 марта; водород фторид (HF) бўйича 1,6 марта ортгани қайд этилди. Бошқа ифлослантирувчи моддалар санитар меъёрдан ошмаган.