31 майдан 5 июнгача Тошкент шаҳри бўйича атмосфера ҳавоси сифати тўғрисида

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кузатувлари 13 та стационар постда олиб борилди. Шаҳар бўйича ушбу даврда суткалик руҳсат этилган меъёрларнинг: азот диоксиди, 1,5 марта; водород фторид (HF) бўйича 2,0 марта; чанг ва углерод оксиди бўйича 1,3 марта ортгани қайд этилди. Бошқа ифлослантирувчи моддалар санитар меъёрдан ошмаган.