8 февралдан 13 февралгача Тошкент шаҳри бўйича атмосфера ҳавоси сифати тўғрисида

Тошкент шаҳрида  атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кузатувлари 13 та стационар постда олиб борилди. Шаҳар бўйича ушбу даврда суткалик рухсат этилган меъёрларнинг: азот диоксиди 1,5 марта ва углерод оксиди бўйича  1,3 марта ортгани қайд этилди. Бошка ифлослантирувчи моддалар санитар меъёрдан ошмаган.