Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш

Ҳаво мониторинги нима учун зарур?

Ҳаво ифлосланиши сабабли барвақт ўлим кўрсаткичлари 2019-йилда 8.8 млн кишини ташкил этди. Ҳавонинг ифлосланиши сабаби кўпроқ инсон фаолияти натижаси саналади. Саноат корхоналари, транспорт, қишлоқ хўжалиги, маиший чиқиндилар. Минтақамиз табиатининг ўзига хос жиҳатларининг ҳам ўрни катта.

Ҳавонинг ифлосланиши муаммосини ҳал этиш улкан меҳнат талаб этади. Дастлабки асосий қадам эса ҳаво сифатини пухталик билан назорат қилиш ҳисобланади.

Ҳавони ифлослантирувчи манбалар миқдорини аниқлаш жараёнини автоматлаштириш ва тезлатиш учун Zamin фонди ва UNEP кўмагида мониторинг жараёнини автоматлаштириш бўйича Гидрометеорологик хизмат марказининг лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида:
• Ўзгидрометнинг барча минтақавий лабораториялари ягона тизимга бирлаштирилди;
• 5 та халқаро стандартлар уйғунлаштирилди;
monitoring.meteo.uz веб-сайти ва AirUz мобил иловаси ишга туширилди;
• Ҳавони автоматик равишда мониторинг қилувчи иккита стансия ўрнатилди ва синов босқичида ишламоқда.

Батафсил маълумотни  www.zaminfoundation.ngo веб-сайтида ўқишингиз мумкин.