Бугун атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станцияларидан олинган маълумотлар бўйича асосий ифлослантирувчи моддалар миқдори рухсат этилган меъёрлардан ошмади (СанПиН 0293-11*).
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасини автоматик режимда кузатиш қуйидаги шаҳарларда амалга оширилади:
- Тошкент шаҳридаги 2 та станцияларда (Юнусобод тумани, Бодомзор йўли, 1-тор кўчаси 72, Ўзгидромет; Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, Халқлар дўстлиги майдони);
- Гулистон ("Буюк келажак" маҳалласи);
- Жиззах ("Зилол" маҳалласи, Авлоний кўчаси, 2-уй);
- Нукус (Олмазор кўчаси, 223-уй);
- Урганч (Ж. Мангуберди кўчаси, 2-уй);
- Термиз (Ат-Термизий кўчаси, Санъат саройи).
* СанПиН 0293-11 Санитария қоидалари ва меъёрлари. Гигиеник меъёрлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрацияси (РЭМ).
Маълумотлардан фойдаланишда Ўзгидрометга ҳавола талаб қилинади