1. Имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак. Бу тавсия аввало сурункали респиратор касалликлари бор инсонларга тегишли.
2. Кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим. Ушбу эҳтиёткорлик чоралари айниқса болалар, ҳомиладор аёллар ва кекса инсонлар учун тавсия этилади.
3. Нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
4. Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида хўл сочиқларни ёйиб қўйиш, хоналарда сиғими катта бўлган идишларга сув солиб қўйиш ҳам тавсия этилади.