Ахборот маълумотномалари

2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг тупроқ ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги маълумотнома

2020 йил Ўзгидромет фаолияти худудида қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган тупроқ намуналари натижаларига мувофиқ, текширилган тупроқда гумуснинг ўртача миқдори 1,08 %ни ташкил этди. Гумуснинг энг юқори миқдори Қашқадарё вилоятида кузатилди – 1,56 %. Гумуснинг ўртача миқдори 1% даражадан кўпроқ Андижон вилоятида (1,31 %), Самарқанд вилоятида (1,22 %), Тошкент вилоятида (1,17 %), Фарғона вилоятида (1,17 %) Қорақалпоғистон Республикаси вилоятларида (1,12 %) қайд этилди.

Андижон, Наманган, Сурхондарё, Хоразм ва Қорақлпоғистон Республикаси тупроқларида дефолиантлар (магний хлорати) таркиби текширилган.

Саноат ишлаб-чиқришидан  чиқариладиган  токсикантларнинг таркибига тупроқ текширилганда, шуни кўрсатдики, устувор ифлослантирувчилар Олмалиқ шаҳри учун мис ва рухнинг харакатланувчи шакллари, мишяк, нефт махсулотлари ва сульфатлар; Ангрен шаҳри учун – аммиакли азот, кадмий ва қўрғошиннинг хлор эритмали шакллари; Бекобод шаҳри учун – нефт маҳсулотлари; Фарғона шаҳри учун – кадмий ва қўрғошиннинг харакатланувчи шакллари, мишяк, нефт маҳсултлари ва нитратли азот ҳисобланади.

Олмалиқ, Ангрен, Бекобод ва Фарғона шаҳарлари атрофидаги тупроқлар учун сувда эрувчи кадмий, мис, қўрғошин ва рух шакллари, кислотада эрувчи мис, рух, симоб ва сувда эрувчи фтор шакиллари миқдорининг ўртача аҳамиятлилиги РЭМ дан юқори эмас. ЭЮИ кузатилмаган.