Кўчалардаги чанг қаердан пайдо бўлади

Чанг бизни кўринмайдиган, баъзан эса кўринадиган булут билан қуршаб олади. Биз нафас олаётган ҳавода доим чанг бўлади. Чанг-бу ҳавоводаги турли ўлчамдаги муаллақ қаттиқ зарралардир. Чангнинг йирик зарралари тез чўкади, 2,5 ҳажмдаги майда зарралар эса кам чўкади ва муаллақ холатда узоқ вақт туриб қолади. Республика иқлими ва географик жойлашуви қўшимча муаллақ зарралар пайдо бўлишига ва уларнинг атмосферага тушишига  таъсир кўрсатади. Ноқулай метеошароитлар –штиль, юқори ва паст даража факторлари, ёғинларнинг йўқлиги, шунингдек, шаҳарлар атмосфера ҳавосида ифлослантирувчи моддаларни тўпланишига шароит яратади.

Асосан шаҳар аҳолисини чанг бўронлари вақтидаги қум ва тупроқ зарралари қамраб олмайди, индустриал келиб чиққан муаллақ заррачалар қамраб олади, улар қурилиш ишлари, автотранспорт ташламалри, атомобиль шиналарининг асфальтгга ишқаланишидан шакилланади. Дарахтларни кесиш, йўл трассалари атрофида майсазорларни суғормаслик, кўчаларни ўз вақтида тозаламаслик ҳаво сифатини яхшиланишига имкон туғдирмайди.

2021 йил 17 ноябрдан 24 ноябргача атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги маълумотлари бўйича Тошкент шаҳрида чанг концентрацияси руҳсат этилган меъёрнинг 0,9 дан  1,3 гача оралиғида бўлди. 

Ҳар доим таъкидлангандек, чанг зарраларининг аҳоли саломатлигига зарарли таъсирини камайтириш учун шаҳарларда ўз вақтида майсазорларни ва йўл трассаларини суғориш, ҳовлиларни кўкаламзорлаштириш, ўз-ўзини юқори тозалаш қобилиятига эга бўлган дарахт ва бута турларидан фойдаланган холда боғ зоналарини яратиш, автойўллар қопланишини яхшилаш, экологик тоза транспорт турлари юришини амалга ошириш, хонадаги чанг миқдорини камайтириш учун эса тез-тез нам тозалаш ишларини ўтказиш ва хонадаги ҳавони намлантириш керак.