Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосидаги РМ2,5 майдадисперли заррачалар

Ахборот ресурслари қаторида интернет тармоғида пойтахт атмосфера ҳавоси ифлосланиши холати тўғрисида 2020 йил учун  IQAir компанияси ҳисоботи бўйича яна ахборот пайдо бўлди. Ҳисоботда Тошкент ўртача йиллик майдадисперли заррачалар концентрацияси бўйича шаҳарлар рўйҳатида 18 жойни эгаллайди РМ2,5 (29,9 мкг/м3), бу 2019 йилдагидан   14% га кам (41,2 мкг/м3).  2020 йилги қаттиқ карантин вақтида ҳаво сифатининг яхшиланиши кўпчилик ишлаб чиқариш корхоналари ишини тўҳтатилганлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланишни камайтирилганлигидан келиб чиқди. 

Ўзбекистон учун атмосфера ҳавосида муаллақ зарраларнинг миқдорини юқори бўлиши табиий ҳусуситлари туфайли (қуруқ иқлим, қумли ва тупроқли тупроқлар) характерлидир. Аридли иқлим муаллақ зарраларни ҳосил бўлишига ва уларнинг атмосферадаги хатти-харакатларига  муҳим таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳавони  РМ2.5 зарралари билан ифлосланишини ЖССТ тавсияларигача (10 мкг/м3) пасайтириш жуда муаммоли.

Такидлаш керакки, кўпчилик  МДҲ давлатларида АQI аналоги Атмосфера ҳавоси ифлосланиши индекси ҳисобланади (АИИ – фақат бир нечта қоришмаларни ҳисобга оладиган атмосферанинг ифлосланиш комплекс индекси). Кўрсаткич ҳавони давомли ифлосланиш даражасини характерлайди.  2019 йилда Тошкент бўйича АИИ маълумотлари – 3,42,    2020 йилда – 3,17.

Тошкент шаҳри бўйича атмосфера ҳавоси ифлосланиши тўғрисида маълумот ҳар куни Ўзгидромет www.meteo.uz, monitoring.meteo.uz, сайтида, AirUz мобиль иловасида ва t.me/uzgydromet телеграмм каналида  нашр этилади.