Кузнинг ҳиди

Куз кириб келди ва бу билан тўкилган барглар ва қуруқ ўсимликларни ёқиш ҳисобига атмосфера ҳавосининг ифлосланиш эҳтимоли кўпаяди. Ўсимлик қолдиқлари ва баргларни ёқиб инсонлар табиий муҳит ва ўз соғлиқларига қандай зарар етказаётганликларига аҳамият бермайдилар. Қуруқ барглардан ташкил топган гулханлар аҳоли учун фалокат бўлиб қолади. Қуруқ ўсимликлар қолдиқлари гулхани тарқалиш тезлиги жуда юқори, шунинг учун очиқ худудлардаги бундай ёнғинларни тарқалишига йўл қўймаслик жуда қийин, бунда турар жойларни тез аланга олиши ҳавфи пайдо бўлади.

Далаларда ўсимлик қолдиқларини куйдириш ва қишлоқ жойларидаги боғ-дала ҳовли участкаларида аҳлатни ёқиш ҳайвонлар ва қушлар яшаш муҳитини ёмонлашишига, тупроқ чириндисининг йўқ қилинишига, тупроқни таркибини бузилишига ва уни унумдорлигини пасайишига олиб келади, чунки ёнғин тупроқни кўп фойдали ҳусусиятларини таъминлайдиган ноёб тупроқ микроорганизмларини йўқ қилиб юборади.

Дарахтларнинг ям-яшил тожлари вегетация даврида ҳавони ифлосланишдан тозалайди ва баргларда  биринчи навбатда транспортдан чиқадиган заҳарли моддаларни тўплайди. Барглар қаттиқ металларни сингдиради, шунинг учун ёқилганда дарахтлар фақат атмосферадан эмас, балки тупроқ ва сувдан сингдирган зарарли моддалар ҳам аэрозоль ҳолатига ўтади.  Бир тонна ўсимлик қолдиқлари ёнганда ҳавога 9 кг атрофида тутун микрозаррачалари чиқарилади, унинг таркибига чанг, азот оксиди, ис гази, қаттиқ металлар ва бир қатор канцероген бирикмалар киради. Тутундаги зарарли моддалар атмосферанинг ер устки қатламига, биз нафас оладиган даражада чўкади.

Ҳавога тушадиган кимёвий моддалар интоксикация келтириб чиқаришга ва нафас йўлларини, асаб тизимини ва кўзни шиллиқ қаватни зарарлашга қодир. Баргларни ёқиш оқибатларидан  иммун тизими сезувчанлиги юқори болалар, юрак-қон-томир, аллергик касалликлари  ва нафас йўли касалликлари бор қариялар  азият  чекадилар. Кислородга эга бўлмаган ҳолда ёниб турадиган барглардан бензоприн ажралиб чиқади ва инсонда саратон касалликларини келтириб чиқаради.

Атроф муҳитни ифлосланишдан сақлаш учун мутаҳассислар аҳолига ўсимлик чиқиндилари ва тўкилган баргларни йиғишни ва тупроқ билан кўмиб қўйишни маслаҳат беришади. Бу билан ферментация жараёнидан сўнг барглар компостга айланади, ундан қишлоқ хўжалик экинлари учун ўғит сифатида фойдаланса бўлади.

Чиқиндиларни ёқиб, биз табиат ва ўз соғлигимизга зарар етказишимизни эсда тутишимиз муҳим.